Articles

Angry Birds ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи

Print

 

Rovio (Финляндия)компанияси асосчиларидан бири, дунёга машҳур “Angry Birds“ ўйинини яратган Питер Вестербака (Peter Vesterbacka) Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мамлакатимизга ташриф буюрган Питер Вестербакани қабул қилди.Учрашув давомида Питер Вестербека ҳозирда дунёнинг турли мамлакатларида амалга оширилаётган таълим лойиҳаларида фаол иштирок этаётганини таъкидлади. Ушбу лойиҳалардан асосий мақсад Финляндия тажрибаси орқали таълим сифатини оширишдан иборат.Питер Вестербака таълим миллат келажаги учун муҳим эканлигини таъкидлади ва ёшлар яхши таълим олиш билан бирга тадбиркорлик кўникмаларига ҳам эга бўлиши кераклигини қўшимча қилди.Вестербаканинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар кўпчиликни ташкил этади, улар лойиҳалари орқали ўз маҳсулотларини яратиши керак.Халқ таълими вазири юртимизда таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, IT-nation и English speaking nation лойиҳаси ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатда бир миллионлик маҳаллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича “One Million Uzbek Coders“ лойиҳаси амалга оширилаётганини қайд этди.Учрашувда томонлар икки мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, томонлар ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини билдирди.