“Малака ошириш тизими узвийлигини такомиллаштиришда ахборот хизмати: муаммо ва ечимлар”

Print
Published Date

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2015-2016 ўқув йили режасига биноан, 2016 йил 31 октябрда “Замонавий таълим-тарбия жараёнининг психологик-педагогик муаммолари” мавзусида Республика илмий-назарий анжумани ўтказилади.

Конференция мақсади: Узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган педагог кадрларнинг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий таълим-тарбия жараёнининг психологик-педагогик муаммоларини таҳлил этиш ҳамда ёритиш, шунингдек, илғор тажрибаларни оммалаштириш; конференция материалларини илмий тўплам сифатида чоп этишдир.

Конференция ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.

Конференциянинг асосий йўналишлари:

  1. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва самарадорлигини оширишнинг педагогик-психологик жиҳатлари.
  2. Таълим муассасаларида ижобий психологик муҳитни яратиш ва жамоадаги шахслараро муносабатларни тўғри ташкил этишнинг таълим самарадорлигига таъсири.
  3. Ўқув жараёнига ахборот коммуникатив ҳамда педагогик технологияларни жорий этишнинг педагогик- психологик томонлари.
  4. Таълим – тарбия жараёнида пайдо бўладиган психологик зўриқиш ҳолатлари ва уларнинг профилактикаси.

Анжуманда ёш олимлар, КИХИ ва магистрантлар иштирок этиши режалаштирилган.

Илмий анжуман Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази, Абдулла Авлоний номидаги ХТХМОҚТИ, ЎзРФА тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва етакчи олий ўқув юртларининг соҳа мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилади.

Илғор ғояларни ўзида мужассамлаштирган мақолалар конференция материаллари тўпламида чоп этилади.

Мақолалар учун қуйиладиган талаблар:

1.    Мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
2.    Илмий мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
3.    Мақола матнлари Mikrosoft Word матн муҳаррири ёрдамида Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда, 14 ўлчамда терилган бўлиб, юқори ва пастдан, чапдан ва ўнгдан 2 см дан жой қолдирилган бўлиши шарт.
4.    Мақола ҳажми 3-5 саҳифадан ошмаган ҳолда, печатланган ва электрон вариантда 2016 йил 10 октябрга қадар таҳрирдан чиқарилиб, ташкилий қўмитага етказилиши лозим.
5.    Мақола матнининг устки қисмида муаллифнинг фамилияси ва исми шарифи қайд этилади. Ундан кейин иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтирилиб, қаторнинг ўртасида ёзилади. Мақолада муаллифнинг исм-шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, муассасанинг тўлиқ номи кўрсатилади.

Конференция талабларига жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.

Анжуман материаллари муаллифларнинг олдиндан тўланган бадаллари ҳисобидан чоп этилади (ҳар бир саҳифа учун – 10 минг сўмдан)

 

       Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос-Ҳожиб кўчаси, 64-уй.
       Телефон: (+99871) 255-43-76; +99890-956-46-09; +99890-328-58-58
       Факс: (+99871)255-33-28

Е-mail: toshkent moi@ xtv. uz;

 

Институт банк реквизитлари: Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ)

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос-Ҳожиб кўчаси, 64-уй.

Телефон: 255-33-28

Р/с 400 121 860 272 877 950 100 075 001

Марказий банк ХККМ Тошкент Б.Б.

МФО 00014 ИНН201630895 ОКОНХ 92200

Ўз. Рес. Молия вазирлиги Ғазначилиги

Р/с 23402000300100001010

ИНН 201122919

 

Конференцияда иштирок этиш учун талабнома

Иштирокчининг тўлиқ Ф.И.Ш.:

 

Ташкилот номи:

 

Йўналиш

 

Лавозими, илмий даражаси, унвони:

 

Телефонлар:

 

E-mail:

 

Маъруза мавзуси:

 

Ахборот хати ва конференция ҳақидаги қўшимча маълумотлар институтнинг расмий www.malaka.uz сайтида берилган.

 

 

 ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

 

 

 

 

 

 

 

 

BIZNING MANZIL

Toshkent viloyati, Qibray tumani, Qoramurt ko'chasi 1-uy

Tel/Faks: 
(0371) 263-04-75,

(0371) 263-04-75

e-mail: chdpi_hm@edu.uz

Saytning oldingi ko'rinishi

2011 MALAKA OSHIRISH INSTITUTI - “Малака ошириш тизими узвийлигини такомиллаштиришда ахборот хизмати: муаммо ва ечимлар” . TOSHKENT VILOYATI CHDPI HUZURIDAGI XALQ TA'LIMI XODIMLARINI QAYTA TAYYORLASH VA ULARNING MALAKASINI OSHIRISH HUDUDIY MARKAZI
Powered by Joomla 1.7 Templates