Rahbarlarning virtual qabulxonasi

Bizga istalgan masalada qo'rqmasdan murojat qilavering biz xalqimizga xizmat qilamiz.

Raxbarlar qabulxonasi

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳар 3- ўрта умумтаълим мактабида туман бошланғич синф ўқитувчилари учун ўқув - амалий семинари. 

         2019 йил 19 октябрь куни ТВКҚТМОХМнинг  “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикаси” кафедраси мудири М.Мусаева, ИТХХИАТ бўлими етакчи мутахасиси У.Самигова бошчилигида Қибрай тумани 3-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси З.Раджабова, Чирчиқ шаҳар 18- умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси М.Джурайева иштирокида Бўстонлиқ туманида “Таълимда ислоҳотлар: Халқаро баҳолаш дастури PISA, PIRLS ҳақида ва бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион фаолият турлари, “Менталь арифметика” билан таништириш мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Бўстонлиқ туманини барча бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этишди. Семинарда PIRLS халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик: Бошланғич синфларда матн устида ишлаш усуллари билан таништирилди. Таълим сифат самарадорлигини оширишда педагогик технологияларни қўллаганда ўқиш саводхонлигини ўсиши ва унинг натижаси ҳақида тақдимотлар ўтказилди.