Rahbarlarning virtual qabulxonasi

Bizga istalgan masalada qo'rqmasdan murojat qilavering biz xalqimizga xizmat qilamiz.

Raxbarlar qabulxonasi

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХТХҚТМОҲМ 

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

АХБОРОТ ХАТИ

 

       Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган асосий вазифалар ижросини мантиқий давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таьлими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармони, 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таьлими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да бажарилиши режалаштирилган вазифаларни амалга ошириш йўналишида Тошкент вилояти халқ таълими  ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий  марказида 2019 йил   20    ноябрь  куни  “Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини ўтказиш   режалаштирилган.

     Ушбу анжуманда  ўз илмий ишлари, амалий-методик тавсиялари  билан илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар ҳамда амалиётчи ўқитувчилар иштирок этишлари мумкин.

Конференция қуйидаги шўъбаларда  иш олиб боради:

1-шўъба. Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишнинг илмий ва назарий муаммолари.

2-шўъба. Умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшлар билан ишлашда илғор педагогик-психологик ёндашувлар.

3-шўъба. Ўзбекистон Республакасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда умумтаълим мактабларида  аниқ ва табиий  фанларни ўқитишнинг долзарб масалалари.

4-шўъба. Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларда креатив фикрлашни шакллантириш методлари.

5-шўъбаЎзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ижтимоий-гуманитар ва амалий  фанларни ўқитишнинг долзарб масалалари.

6-шўъба. Умумтаълим мактабларида инклюзив таълимни амалга ошириш имкониятлри.

                         Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:

  • I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт:

  • 1.1. Тадқиқот мавзуси доирасида мавжуд муаммо.

  • 1.2. Муаммони ҳал этиш йўллари.

  • 1.3. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.

  • 1.4. Кутилаётган иқтисодий самара.

II. Мақолалар жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:

  • - матн муҳаррири – MS Word (97-2003) матн муҳаррири ёрдамида, 

  • - саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 2 см қолдирилган;
  • - шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегл) – 14;

  • - қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;

  • - мақоланинг ҳажми 3-5 бет;

  • - юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, мақола номи эса ўртада (қалин (жырный) ҳарфлар билан) ёзилиши;

  • - барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар остида, жадваллар тепасида бўлиши;

  • - барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши;

  • - формулалар MS Equation редакторида ёзилган бўлиши;

  • - жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши;
  • - адабиётлар рўйхати мақоланинг охирида берилиши керак.

      Адабиётлар рўйхатида адабиёт муаллифи, номи, нашриёти, нашр йили, фикр олинган ёки асосланган сахифаси кўрсатилади ҳамда ўрнатилган тиниш белгилари тизимига амал қилинади;

     Тақдим этилаётган  мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилида бўлиши мумкин.

 

    III. Мақолалар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда электрон шаклда ташкилий қўмитага 2019 йил 5 ноябрга қадар  Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ 2-бино 3-қават Аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедрасига топширилиши лозим.

     Ташкилий масалалар ҳаражатларини қоплаш учун мақоланинг ҳар бир саҳифасига 15 000 (ўн беш минг) сўм миқдорида бадал пули муаллиф томонидан олдиндан тўланади.

  • Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қорамурт кўчаси, 1-уй

  • Мурожаат учун телефон: (71) 263-04-75 -  Қабулхона,  

  •                                                (97) 425-21-64 – Масуда Зайнитдинова.

  • Телеграмм рақами:           (90) 355-02-69 – Нилуфар Халикова

  • Электрон почта манзили: nkhalikova1976@mail.ru

     IV. Тақдим этилувчи илмий мақолаларнинг юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертиза, жумладан, антиплагиат дастури текширувидан ҳам ўтказилади.

        Экспертиза хулосаси ижобий бўлган илмий мақолалар нашр учун тўпламга киритилади.

МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ

1.

Фамилия

 

2.

Исми

 

3.

Шарифи

 

4.

Иш (ўқиш) жойи (тўлиқ)

 

5.

Эгаллаб турган лавозими

 

6.

Илмий даража

 

7.

Илмий унвон

 

8.

Телефон рақами (мобил ёки уй)

 

9.

Факс

 

10.

e-mail

 

11.

Мақоланинг номи

 

12.

Мақола тақдим этилаётган тўплам йўналиши

 

                                                                       ТАШКИЛИЙ  ҚЎМИТА