Тошкент тумани 14-умумий ўрта таълим мактабида Ижтимоий фанлар ўқитувчилари ўртасида ўтказилган семинар-йиғилиш
ТВХТХҚТВУМОҲМ “Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси мудири Б.И.Шодмонов, кафедра доценти – Н.С.Мирсаидова, кафедра катта ўқитувчиси М.Х.Тошбекова, Тошкент тумани ХТБ ижтимоий фанлар методисти С.Хасанов, 58 нафар Тошкент тумани ижтимоий фанлар ўқитувчилари қатнашдилар.ТВХТХҚТВУМОҲМ “Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси доценти, Н.С.Мирсаидова сўзга чиқиб, ўз маърузаси юзасидан барча ўқитувчиларга етарли даражада маълумот бериб ўтди. Жумладан, таълим тизимида жорий этилаётган халқаро баҳолаш дастурлари тўғрисида бирма-бир тўхталиб, уларнинг мазмун-моҳиятларини ёритиб берди. Кафедра мудири Б.И.Шодмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, унинг келажакда янги босқичга кўтариш ҳамда жаҳон ҳамжамиятлари билан тенглаша оладиган рақобатбордош кадрларни тайёрлаш масалалари ҳақида тўхталиб ўтди. Кафедра катта ўқитувчиси М.Х.Тошбекова сўзга чиқиб, энг аввало мамлакатимизда таълимга оид қабул қилинган ҳуқуқий-норматив хужжатлар билан яқиндан таништириб, бугунги кунда Сирдарё вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳусусида ўқитувчилар билан ўзаро фикр алмашди. Семинар-йиғилиш давомида иштирокчилар ҳамкорлигида турли музокаралар олиб борилиб, ташриф буюрган маърузачилар томонидан етарли даражада жавоб бериб ўтилди.