Rahbarlarning virtual qabulxonasi
Bizga istalgan masalada qo'rqmasdan murojat qilavering biz xalqimizga xizmat qilamiz.
Raxbarlar qabulxonasiЎзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг Инновация, технология ва стратегия маркази ходимларининг Тошкент вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказига ташрифи тўғрисида
Маълумотнома
2019 йил 25 ноябрь куни ТВХТХҚТМОҲМда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг Инновация, технология ва стратегия маркази ходимлари Э.Шейхматова, О.А.Қурбоновлар, марказ директори Б.Ф.Ялгашев, профессор-уқитувчилар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, инглиз тили ўқитувчилари гуруҳи тингловчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Халқ таълими Вазирлигининг Инновация, технология ва стратегия марказининг мақсади халқ таълими тизимини инновацион ривожлантириш, рақамли технологиялар, веб-платформалар, дастурий махсулотлар ҳамда ахборот тизимларини қўллаган ҳолда замонавий инновацион технологияларни тадбиқ этиш, соҳани давомий ривожлантириш учун стратегик таҳлил ва режалаштиришни амалга ошириш ҳисобланади.
Инновация, технология ва стратегия маркази ходимлари юқоридаги мақсадларни амалга оширишда турли ҳил лойиҳаларни режалаштиришган. Шулардан бири Халқ таълими соҳасини ривожлантиришга доир лойиҳадир.
Инновация, технология ва стратегия маркази ходимлари Халқ таълими соҳасини ривожлантиришга доир қандай муаммо ва камчиликлар, таклифлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида ТВХТХҚТМОҲМ профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, инглиз тили ўқитувчилари гуруҳи тингловчилари билан фикр алмашдилар.
Инглиз тили фанини ўқитишда ДТС га ўзгартиришлар киритиш, дарсликларни соддалаштириш ва уларга қўшимча мобил иловалар қўшиш кераклиги, юқори синфларда инглиз тили фанини ўқитишда дарсликлар билан вужудга келаётган қийинчиликлар, энг муаммоли вазиятлардан бири кадрлар етишмаслиги, инглиз тилини ўқитишда синфлар гуруҳларга бўлинмай ўтилаётгани, бунинг натижасида ўқитувчи ўз мақсадига ета олмаётгани, ўқувчилар эса керакли билим ва кўникмаларга эга бўлмаётгани, мактабларда инглиз тили дарс соатини кўпайтириш кераклиги, инглиз тили дарсларига “Инглиз адабиёти” фанини қўшимча қилиш таклифлари ҳам айтиб ўтилди.
Халқ таълими инглиз тили ўқитувчиларини малакасини оширишда қандай муаммо ва камчиликлар борлиги, кўпроқ амалий дарсларни кўпайтириш, мастер класслар ўтказиш, тингловчиларнинг кўчма машғулотларда ўзи иш фаолиятини олиб борадиган мактабларда дарс ўтиши, тингловчиларга ҳорижий ўқитувчилар дарс ўтишини таъминлаш кераклиги тўғрисидаги таклифлар муҳокама қилинди.
Инглиз тилини ўрганишда тилни ривожлантириш учун турли ҳил семинар ва тренинглар ўтказилиши, ўқувлар ташкил қилиниши кераклиги тўғрисида таклифлар берилди.
Учрашувда марказ директори Халқ таълими соҳасини ривожлантиришда Инновация, технология ва стратегия маркази ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб боришини ва ташриф юзасидан ўз маннатдорчилигини айтиб ўтди.